"ЖЧ-2026": Аргентина бир киши кам бўлиб қолган Швейцарияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасида Аргентина ва Швейцария миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур беллашувда амалдаги жаҳон чемпионлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.Дастлаб, 10-дақиқада Алексис Мак Аллистер ҳисобни очди. 67-дақиқада эса Дан Ндойе ўз қанотидан жарима майдончасига кириб бориб, ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақтда бошқа гол урилмади ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Экстра таймларда аргентиналиклар Жулиан Альвареснинг ажойиб голи эвазига яна олдинга чиқиб олди. 120+1'-дақиқада Лаутаро Мартинес сўнгги нуқтани қўйди — 3:1.

Шу тариқа, Лионель Скалони шогирдлари ярим финалга йўл олди ва ушбу босқичда Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

  • Халқаро - Жаҳон чемпионати
  • Четвертьфинал
18644.png

Аргентина

  • Alexis Mac Allister 10'
  • Julián Álvarez 112'
  • Lautaro Martínez 120'
После дополнительного времени
3 : 1

06:00

18708.png

Швейцария

  • Dan Ndoye 67'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!