"Атлетико" Симеоне бошқарувидаги энг йирик мағлубиятини Дортмундда қабул қилиб олди
Кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Жумладан, Мадриднинг “Атлетико” клуби сафарда “Боруссия” Дортмунд меҳмони бўлди ва кутилмаганда 4:0 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.
Эътиборлиси, “матрасчилар” Диего Симеоне қўл остида шу кунгача бирорта ўйинда 4та гол фарқи билан имкониятни бой беришмаган эди ва бу биринчиси бўлди.
Маълумот учун, аргентиналик мутахассис “Атлетико”ни 2011 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда.
Фикрлар