«Атлетико»нинг дуранги

 «Атлетико Мадрид» ҳамшаҳарларига ўхшаб Ла Лиганинг сўнгги турида муҳим очколарни йўқотди. «Реал» сув ва ҳаводек зарур уч очкони йўқотган бўлса, каталонияликларни жиддий тарзда таъқиб қилаётган «матрослар» икки очкони бой берди. Шу тариқа улар «кўк-анорранглилар»дан энди нақ беш очкога ортда қолмоқда.

Аммо унинг рақиби «Севилья» бўлганини ҳам унутмаслик керак. Турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаб турган клублар муроса кўчасини танлашди. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси жиддий қоидабузарликлар ва қўполликлар билан тугагани очко жамоаларга қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб берди. Ушбу ўйин натижасидан кимга фойда-ю кимга зарар?

Ғолиб: Антуан Гризманн

«Атлетико» биринчи бўлимдан кейин 1-0 ҳисобида ортда борганини ҳисобга олсак якуний натижа ёмон эмас. Улар бир тайм севильяликлар дарвозаси томон йўл топишда жуда қийналишди. Диего Симеоне 1-0 ҳисобида ортда қолганидан кейин шогирдларини иккинчи таймга жанговар кайфиятда олиб тушди.

Аммо уларнинг юлдузидан ташқари. Антуан Гризманн қолганлардан мутлақо ажралиб турди. У жарима майдончасининг ёнгинасида зарба йўллашда моҳирлик кўрсатди ва сўнгги етти ўйиндаги бешинчи голини киритишга муваффақ бўлди.

Мағлуб: Стефан Савич

Стефан Савич «матрослар» сафини тўлдирганида у сўзсиз асосий ҳимоячига айланиши кутилганди. Аммо Диего Симеоне черногориялик футболчини асосий таркибда кўрмаяпти. Диего Годиннинг ёнида Хосе Хименес ўйнаганида клуб анча яхшироқ ўйин намойиш қилмоқда.

«Севилья»га қарши ўйинни Хименес ҳали жароҳатидан фориғ бўлмагани сабаб Савич илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди. Ўйиннинг кўп қисмини у яхши ўтказди. Аммо зарур паллаларда у бор истеъдодини намойиш қила олмади. Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячи рақибига тўғаноқ бўла олмади.

У бу вақтда Хесус Навасни қўриқлашни режалаштирганди. Амалда у позиция танлашда адашди. Яхшиямки жамоаси қимматли уч очкони йўқотмади.

Ғолиб: Тома Парти

«Атлетико Мадрид» 2013/16-йиллар оралиғидаги муваффақиятларини такрорлай олмаётганига бир қанча сабаблар бор. Бир томонда улар уч йил ичида икки марта ЕЧЛ финалини бой бериб рухий синишган бўлса, иккинси ўша йилларда клубнинг ярим ҳимоясини назорат қилиб турган Тьяго ва Габига муносиб ўринбосарлар топилмагани бўлади.

Родри тимсолида улар «янги Габи»ни топишгандек. Аммо Тьягога издош топиш анча қийинроқ масала. У ҳимояланиш билан бирга ажойиб паслари билан жамоадошларининг ҳужумларини бошлаб берарди. Тома мисолида эса Симеоне жамоасида «янги Тьяго» улғайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Унинг техникаси юқори бўлиш билан бирга жисмоний кўрсаткичлари ҳам аъло даражада. Тома Парти «симеонеча ярим ҳимоячи» ҳисобланади.

Андалусияликларга қарши беллашувда Тома Гризманнга бир неча муҳим узатмаларни амалга оширди. Ярим ҳимояда жонбозлик кўрсатди.

Ғолиб: «Барселона»

Умуман ушбу ўйиндан кейинги ғолиб битта: бу «Барселона». Каталонияликлар гарчи ўз ўйинларини ушбу жуфтликдан кейинроқ ўтказганига қарамай ҳисобни билган ҳолда рухий устунлик билан ҳаракатланишди. Икки очколик фарқни улар беш очкога етказиб олишлари мумкин эди. Шундай ҳам бўлди. «Кўк-анорранглилар» берилган имкониятдан унумли фойдаланишди. Эрнесто Вальверде шогирдлари яққо пешқадамга айланиб олишди.

Мағлуб: Диего Симеоне

Симеоне шогирдлари «анъанавий учлик» ичидан биринчи бўлиб ўйин ўтказишди. Уларда қолган рақибларининг кайфиятига таъсир қилиш имкони бор эди. Аммо клуб «Севилья»га қарши яхшироқ ўйин кўрсатишнинг уддасидан ҳам чиқа олишмади. Улар бир тайм ўз ўйинларини топа олмади. «Севилья» «Атлетико»дан жиддий қаршилик кўрмади. Иккинчи бўлимдаги ягона хавфли вазиятдан мадридликлар унумли фойдаланиб қолишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bobur Khon
11/01/2019 13:32
Tizerdan benfika qapqoq sotib olaman.998934043410
&
darwesh
11/01/2019 12:43
Диего Симеоне уз услубига янгилик киритиш керак. Атлетикога карши уйнашни испания клублари урганган