Australian Open-2019 турнирининг мукофот жамғармаси қанча?
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралич очиқ чемпионатининг мукофот жамғармаси эълон қилинди. WTA эълон қилган хабарга кўра, 2019 йилги мусобақанинг мукофот жамғармаси 60,5 млн Австралия доллари (42,7 млн АҚШ доллари)ни ташкил этади.
Мукофотлар тақсимоти борасидаги якуний қарор ҳали қабул қилинмади, аммо одатда аёллар ва эркаклар ўртасидаги баҳсларнинг мукофот жамғармаси бир хил бўлади. 2018 йилда ғолиблар 4 млн АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулин ўзиники қилган эди.
Шунингдек барча кортларда очко ўйналгандан кейин тўпни ўйинга киритиш учун 25 сониялик чекловларга эга бўлган таймерлар ҳам ўрнатилади. "Хоук-ай" тизими ҳам барча 16 кортнинг барчасига ўрнатилади.
Бундан ташқари саралаш босқичида иштирок этувчи теннисчилар сони 96 тадан 128 тага қадар кўпайтирилади.
Фикрлар