"Australian Open"да дастлабки финалчилар номи маълум

Венгриялик Тимеа Бабош ва франциялик Кристина Младенович "Australian Open" турнирининг жуфтлик баҳсларида финал йўлланмасини қўлга киритди.

Тимеа ва Кристина мусобақанингярим финалида америкалик Женнифер Брэди ва Элисон Рискени 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Энди улар Австралия очиқ чемпионатининг финал босқичида австралиялик Саманта Стосур ва хитойлик Жан Шуай, ёки чешхиялик Барбора Стрикова ҳамда Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!