Автоголлар бўйича ЖЧнинг янги рекорди ўрнатилди

ЖЧ–2018 турнири 3-туридан ўрин олган Мексика – Швеция учрашувида (0:3) Жаҳон чемпионатларининг янги рекорди ўрнатилди.

Учрашувнинг 74-дақиқасида Эдсон Альварес тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Мазкур автогол мусобақадаги еттинчиси бўлди. Аввалги рекорд Франциядаги ЖЧ–1998 да қайд этилган бўлиб, 6 та автоголни ташкил қилганди.

Кейинроқ ЖЧ–2018 даги автоголлар сони 8 тага етди. Мазкур воқеа Швейцария – Коста-Рика (2:2) ўйинида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!