Айла Томляновичда омадсиз кунлар давом этмоқда
Ads

Австралиялик Айла Томлянович ва хитойлик Жен Сайсай Дубай шаҳрида ўтаётган чемпионатда икки ярим соат ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувда Айла рақибига кутилмаганда 2:6, 6:4, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.

Энди Сайсай "Dubai Duty Free Tennis Championships" мусобақасининг иккинчи даврасида испаниялик Гарбин Мугурусани синовдан ўтказади.