«Барса» да Неймарнинг ўринбосари пайдо бўлди
Франциялик ёш иқтидор эгаси “Камп Ноу”даги биринчи мавсумида Неймарга ўринбосарлик қилишга қийналди, бироқ у янги мавсумда порлоқ ўйинларини намойиш қилишни бошлади.
Ҳаёт тез ўзгариши мумкин, футбол эса буни исботлайди. Усмон Дембелени ушбу ёзда “Барселона”дан кетиши мумкинлиги ҳақида хўп гапирилди. Бироқ бир ой ўтиб у Эрнесто Валверденинг асосий ҳужум қуролига айланди.
Мураббий франциялик вингерга унчалик ишонч билдирмаётганди, бироқ мавсум стратида айнан унинг муҳим голлари каталонияликларга икки ғалабани тақдим қилди ва у ҳужумда Лионель Месси ва Луис Суареслар ёнидан жой оладиган бўлди.
Унинг “Барселона”даги саргузашти ёмон тарзда бошланди. Дембеле 2017-йил ёзида “Боруссия Дортмунд”дан “Барса”га 145 миллион евро эвазига ўтганидан кейин даҳшатли дебют мавсумни ўтказди. Кўпчилик ундан рекорд даражада “Пари Сен-Жермен”га ўтиб кетган Неймарнинг муносиб ўринбосари бўлишини кутишган эди.
Ҳужумчи жамоага киришишни бошлаган бир пайтда оғир жароҳат олди ва сентьябрдан октьябргача майдондан ташқарида қолиб кетди. Бу вақтда Валверде жамоада 4-4-2 ўйин тизимини яхшилаб ўрнатиб бўлганди, бу тизим каталонияликларга ҳимояланишга ёрдам бериши билан бирга жанубий америкалик ҳужум жуфтликларига кўплаб имкониятларни тақдим қиларди.
Валверде жароҳатидан тикланиб сафга қайтган Дембеле тўрт ўйиндан кейин яна жиддий жароҳат олиб бир ойга сафдан чиққанини тажрибасизлик ва мўрт эканлигига йўйди.
Февралда яна сафга қайтган Усмон беқарор ўйин кўрсатди ва бу бирин-кетин содир бўлаверди. Фақатгина бир неча эпизодларда “Барселона” нима учун унга бунча маблағ сарфланганини исботлашга ҳаракат қилди.
Шулардан бири “Челси”га қарши ўйинда рўй берди. Тибо Куртуани доғда қолдириб жамоасига “Камп Ноу”да “кўклар” устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қилишга ва чорак финалга чиқишига катта ёрдам берди.
“Вильярреал”га қарши икки голи бошқа бир исбот бўлди ва у Суарес ва Месси ёнида фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатиб қўйди.
Афсуски Валверде унга “Рома”га қарши учрашувда атиги беш дақиқа имкон берди. Италия пойтахтидаги йирик мағлубиятда ҳам Валверде клубнинг собиқ рекорд трансфери (январда Филипе Коутиньо 160 миллион еврога сотиб олинган) эгасига ишонишдан бош тортди.
Бразилиялик футболчининг келиши Дембеле ўзининг иккинчи мавсумида ажойиб старт бошлашига туртки бўлди, дейишимиз мумкин. Бу Дембелега кийиниш хонасида ўзини эркин ҳис қилиш имкониятини бермоқда. Бу уни Неймарга қиёслашларидан қутқариши мумкин. Боиси ўтган мавсумда ундан юқори натижани кутишаётганди, бу сафар ундан кам нарсани кутишганди.
“Дембеле ўзининг топ даражасига қайтди” – деди Суарес RAC1 га берган интервьюсида. – “бу йил у ўзини анча босиб олган ва у бизга кўп нарсани бериши мумкин, чунки у рақибни доғда қолдира олади ва тезкор ҳисобланади.”
“Ренн”да бир йил ўйнаб топ даражасида “Боруссия Дортмунд”да бир мавсум ўтказган футболчи учун бу жуда кўп ва жуда тез вақт ҳисобланади. Франция Жаҳон Чемпионатини ютмасида олдин у гуруҳ босқичидаги ўйинларда ишончсиз ҳаракат қилгани ортидан кейинчалик захирада қолиб кетди ва бунинг ортидан “Барселона”дан кетиши ҳақидаги хабарлар урчий бошлади.
Испан медиаси “Бордо”дан бошқа бир вингер Малкомнинг келиши Дембеленинг фаолиятига соя солиши ҳақида бонг ура бошлади.
Валверде “Севилья”га қарши Испания Суперкубогида яна бир имконият берди. 11-рақам эгаси каталонияликларга мавсумдаги илк совринини ютиб олишига ёрдам берди. Унинг урган голи барча нарсани ўзгартириб юборди.
“Ундан умидимиз катта. Унда юксак қобилият бор ва шу ерда биз билан” – деди Валверде “Севилья” устидан 2-1 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин.
Тўсатдан, унинг клубни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар тинди, аксинча ундаги профессионализм ҳақида гапиришга ўтилди.
“Кўк-анорранглилар” “Алавес”га қарши 4-3-3 ўйин тизимида Дембелени чап қанотга қўйган ҳолда ўйнади. Валверде айнан франциялик иқтидор эгаси учун 4-4-2 услубидан 4-3-3 га қайтгани ҳам эътиборга молик. У баск клубига қарши гол ура олмаган бўлсада, 21 ёшли футболчи ОАВ томонидан рақиб дарвозаси олдида катта хавф бўлгани ва ўйинида жиддий ўсиш бўлганини ёзишди.
Бироқ бу ишни у ҳеч ким гол ура олмаётган бир пайтда “Вальядолид” дарвозасини ишғол қилди. “Барса” “Хосе Сориллья”да картошка даласига тушиб қолган бир пайтда Дембеле Робертонинг ажойиб узатмасини гол билан якунлай олганди. Бу эса жамоасига муҳим уч очкони тақдим қилди.
Ҳужумчи “Уэска” устидан қозонилган йирик 8-2 ҳисобидаги беллашувда ҳам ўз сўзини айтди. Дембеле ниҳоят унга тўланган пулларни оқлай бошлади, дейишимиз мумкин.
Фикрлар