"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Милан" аъзосига айланди
Италиянинг “Милан” клуби “Гамбург” ярим ҳимоячиси Ален Халилович билан шартнома имзолади.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли хорватиялик футболчи “россонерилар” билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Барселона”нинг собиқ аъзоси сўнгги бир ярим мавсумни “Лас-Пальмас” сафида ижара асосида ўтказган.
Фикрлар