"Бавария" "Интер"нинг 80 миллионлик ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра немис гранди 23 ёшли словакиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Ўз навбатида “нерадзуррилар” ушбу футболчини 80 миллион евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Шкриньярга шунингдек "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби клублардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!