Бахтиёр Мирзақулов Бутунжаҳон қўл жанги федерациясининг вице президенти (фото)
Бугун Россиянинг Москва шаҳрида Бутунжаҳон қўл жанги федерациясининг конгресси бўлиб ўтди. Анжуманда 2018 йил якунлари ва 2019 йили ўтказилиши мўлжалланаётган нуфузли мусобақалар тақвими тасдиқланди. Тадбирда Бутунжаҳон қўл жанги федерациясининг амалдаги президенти Сергей Александрович Астахов қайтадан сайланди. Шунингдек, ҳамюртимиз Ўзбекистон қўл жанги федерацияси вице президенти Бахтиёр Мирзақулов Бутунжахон қўл жанги федерациясининг вице президенти этиб тайинланди. Юртимизда ташкил этилган Осиё чемпионати, профессионал рейтинг халқаро жангларининг юқори савияда ташкил этилгани ҳамда ўзбек қўл жанги усталарининг Жаҳонда кучлилар қаторидан жой олаётгани бу танловнинг асосий сабабларидан, десак муболаға қилмаган бўламиз. Насиб қилса, яқин орада Халқаро қўл жанги оламида янги саҳифа очган ҳамюртларимиз Жаҳон чемпионатини хам мамлакатимизда ўтказишса, не ажаб.
Фикрлар