Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Бугун азим ва навқирон Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишмоқда.
Эркаклар ўртасидаги беллашувларда К-1, К-2, С-1, С-2 қайиқларда 1000, 200, 500 метр масофаларга, К-4, С-4 қайиқларда эса 1000, 200 метр масофаларга куч синашадилар. Аёл спортчилар эса С-1, С-2 қайиқларда 200, 500, метр масофага кураш олиб борадилар.
Чемпионат доирасида шунингдек, параканоэ бўйича баҳслар ҳам бўлиб ўтади. Мусобақа 22 июнь куни ниҳоясига етади.
Фикрлар