"Бетис" келгуси мавсум Европа лигасида тўп суради (видео)

  • 1 май, 2018, 08:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча шунингдек Испания Ла Лигасининг 36-туридан ўрин олган “Бетис” ҳамда “Малага” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтди.

Tecno

Учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг севильяликлар ўзлари учун энг камида 6-ўринни нақд қилиб қўйишди ва келгуси мавсум еврокубокларда иштирок этиш йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!