Тезкор: Европа клуби Файзуллаев трансферига оид расмий маълумот чиқарди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг асосий мақсади Европа лигаларида ўйнаш эканидан хабарингиз бор.

Tecno

“Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисоблан иқтидорли ўйинчи 2023 йилнинг августида ЦСКА кўчиб ўтиб, Россия Премьер-лигасида ўзини кўрсата бошлаганидан бери унинг кучли оигаларга кетиши энг кзп муҳокама қилинадиган мавзуга айланиб қолди.

Аббосбек Файзуллаевнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионати минтақавий саралаш турнирида юқори даражада ўйнаб, футболчиларимизнинг мундиалга йўлланма олишига катта қўшганидан кейин трансфер борасидаги хабарлар янада кўпайди.

Бир неча манбалар Туркия Суперлигасининг келаси мавсумида юқори ўринлар ва Еврокубоклар йўлланмаси учун курашишни мақсад қилган “Башакшеҳир” клуби “Рома”дан Элдор Шомуродов ва ЦСКАдан Аббосбек Файзуллаевни олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқатди.

Хусусан, истанбулликлар “Рома”га мурожаат қилиб, музокаралар давомида 29 ёшли ўзбек форварди учун аввалига 7 миллион евро таклиф қилгани, Франциянинг “Ренн” клуби  ҳам Шомуродовни олиш ҳаракатига тушганидан кейин бу сумма 8 миллион еврога кўтарилгани ҳақида хабарлар чиқди.

Бу орада турклар 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев трансфери бўйича ЦСКАга сўров юбориб, москваликларнинг жавобини кутаётгани маълум қилинди. Аббосбек Файзуллаев мавсумни бошқаларга нисбатан кеч тугатгани туфайли унга таътил учун қўшимча вақт берилгани ортидан янги бош мураббий қўл остидаги машғулотларга бормагани трансфер борасидаги турли гап-сўзларни кўпайтириб юборди.

Нуфузли манба – “Спорт Экспресс” нашри “Башакшеҳир”нинг Россия Премьер-лигаси ўйинчилари, хусусан, Аббосбек Файзуллаевга бўлган қизиқиши даражасини аниқлаш мақсадида турк клуби м матбуот хизматга боғланиб, масалага ойдинлик киритди.

- Мен клубимиздаги скаутлар билан бу трансферлар ҳақида гаплашдим. Улар ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзллаев ва “Локомотив” ўйинчиси Дмитрий Бариновни трансфер қилиш ташаббуси йўқ эканини махлум қилишди, - деди “Башакшеҳир” клуби матбуот котиби Гохан Йилмаз.

Аббосбек Файзуллаев якунланган мавсумда ЦСКА таркибида барча турнирларда 39 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига саккизта голли пас узатди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “армиячилар” сафида Россия Премьер-лигасининг бронза медалига сазовор бўлди. Бундан ташқари, Россия кубогини ҳам қўлга киритди.

Аббоснинг москваликлар билан тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган. Transfermarkt портали экпертлари ўзбек футболчисини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Тезкор: Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди!

Еврокубоклар учун ўзбек ҳужумчисини олинг!

Шомуродов кучайиб кетди...

Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Futbollmani
26/06/2025 14:57
Матнни тугрилаб езмнглар-эй жуда куп хато