Биласизми? "Интер" 3та совринни қўлга киритган 2009-10 йилги мавсумда ҳам бу қадар яхши старт олмаган
Миланнинг “Интер” клуби 2009/10 йил мамлакат чемпионлиги ва кубоги, шунингдек УЕФА Чемпионлар лигаси зафар қучган эди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра Лучано Спаллетти бошчилигидаги “нерадзуррилар” жорий мавсум ҳозирча жами 13та ўйин ўтказиб, шуларнинг 9тасида ғолиб чиқишди. Тўплар нисбати эса 29-10. Эътиборлиси, бу ўша афсонавий 2009/10 йилги мавсумдан ҳам яхшироқ старт ҳисобланади.
Аниқроғи, Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Интер” ўша мавсумда ноябргача жами 8та ўйинда ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” айни дамда ЕЧЛда ўз гуруҳида “Барселона”дан сўнг 2-поғонани эгаллаб турибди. А Серияда ҳам улар худди шу ўринда боришмоқда. “Нерадзуррилар” кубок баҳсларини декабрда бошлашади.
Фикрлар