Биласизми? "Навбаҳор" сўнгги 21 йил ичида илк бор "Пахтакор" майдонидан очко олиб қайтди
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 28-турида "Пахтакор" Тошкентда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда "шерлар" қанчалик тиришмасин наманганликлар дарвозасини ишғол қилишолмади: "Пахтакор"-"Навбаҳор" 0:0.
Эътиборлиси, “лочинлар” шу тариқа сўнгги 21 йилда илк бор “Пахтакор” майдонидан очко олиб қайтишга муваффақ бўлишди. Аниқроғи, “Навбаҳор” сўнгги марта 1997 йил “Пахтакор” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Шундан сўнг улар то бугунги кунгача Тошкентдаги ўйинларнинг барчасида “шерлар”га имкониятни бой бериб қелишаётганди.
Фикрлар