“Бир оёғи билан” бошқа клубга ўтган футболчилар (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Мана янги давра ҳам бошланди. Кимдир ўзининг янги клубига кўникишни бошлаётган бўлса, бошқаси қўлидан кетган имкониятдан афсусланаётгани аниқ.
Футболчи билан шартнома имзолаш осон иш эмас. Унинг молиявий томонини келишиш, тиббий кўриклар, асаблар… бундай пайтда ҳамма нарса ўзлари кутгандек содир бўлмайди.
2019 йилнинг бошида содир бўлиши мумкин бўлган, аммо сўнгига етмаган трасферларга тўхталамиз.
Иван Перишич, Янник Карраско ва Кристофер Нкунку “Арсенал” да
Перишич “Интер” клубидан уни қўйиб юборишини сўраган, агенти эса мижозига қизиқаётган “Арсенал”клубига ўтиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилган.
Ҳаммаси “хамирдан қил суғургандек” кетаётган эди, аммо “канонир”лар сўнги лаҳзада чўнтаклари бўшаб қолганини сезишди. Футболчи учун кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш мумкин бўлган маблағни ҳам топиб бериша олмади.
Италиялик кўп кутишни хоҳлашмади-натижада хорватиялик футболчи Милан шаҳрида машғулотларни давом эттирди.
Янника Каррасконинг ижараси ҳам айнан шу сабаб билан якунига етмай қолди. “Далянь Ифан” клуби “Арсенал” таклиф қилган пул озлик қилишини айтди.
Энг қизиғи Лондон клуби Нкункуни ҳам шу сабаб туфайли қўлга кирита олмади. Уларда молиявий ҳолат яхшимасдек…ПСЖ ўз футболчисини ижарага бериш орқали даромад олишни ва ёш футболчига имконият беришни хоҳлаган эди. “Арсенал” эса яна кам пул таклиф қилди.
Марко Арнаутович “Шанхай СИПГ”да
Марко Даниэльнинг акаси ва агенти ўз қариндошини Хитой клубига ўтиши учун “тирашди”. У “Шанхай СИПГ”га укасининг нархи 35 млн. фунт эканлигини, шу маблағ тўланса, “Вест Хем” уни қўйиб юборишини айтди. Англия клуби уни қўйиб юборгиси келмаган кўринади. Акс ҳолда футболчига бунча катта нарх қўйишмаган бўлишарди.
Ака-укалар барибир мақсадларига етишишмоқчи. Чунки Хитой клуби футболчининг ҳафталик маоши учун 220минг фунт беришмоқчи.
Марко Арнаутович ёзда барибир клубни тарк этишни режа қилса керак
Макси Гомес “Вест Хэм”да
Арнаутович “кетаман”га тушиб қолишидан олдин, “Вест Хем” ўзига ҳужумчи излашни бошлаб юборган эди. Улар “Сельта” ҳужумчиси Макси Гомесга қизиқиш билдиришди. Ҳужумчига кўп клублар қизиқаётганлиги сабабли, “болғалилар” ўз имкониятларини жуда ҳам паст баҳолашди.
Ой сўнгига келиб уларнинг имконияти ошиб кетди. Гомес бу мавсумни тугатиб, Сентябрдан Англияда тўп суриши мумкин эди.
43 млн. Фунт Испания клубига етарли бўлди, аммо ҳафтасига 80минг фунт маош сўраган футболчи учун “Вест Хем”нинг “дўпписи тор келди”
Шартнома келишуви охирига етмай қолди. Балки ёзда келишувлар давом этар.
Миши Батшуайи “Монако” ёки… “Вест Хэм”
“Валенсия”да қолишни хоҳламаган Миши январданоқ янги “саргузаштларга” тайёр эди. Тьерри Анрининг “Монако”сини қутқариш учун “қаҳрамон” бўлгиси келди.
Белгиялик футболчи Анри билан шахсан кўришди. Ўз навбатида Анри ҳам у жамоага умид бағишлаши мумкинлигига ишонди. Аммо кейинчалик футболчининг ўтиши қанчага тушиши таҳлил қилиниб, масалалар ўрганилганда “Франция” клубига оғирлик қилиши ойдинлашди. Ижара шартлари икки томонга ҳам ёқмади.
Анрининг клубдан кетиши аниқ бўлгач, Батшуайининг бу клубдаги имкониятлари пасайиб кетди. “Челси” “Бетис” ва “Вест Хем”га футболчини ижарага олишни таклиф қилди. Бу сафар маош футболчига ёқмади. “Болғалалилар” Гомесга ҳам Батшуайига ҳам ҳафтасига 80минг бергиси йўқ эди.
“Кристал Пэлас” сўнгги сўзни айтди. Белгиялик Англияда ўйнайдиган бўлди.
Доминик Соланке “Кристал Пэлас”да
Доминик Соланке АПЛнинг энг шов-шувли трансфери бўлишига яқин эди. Ҳатто “Кристал Пэлас” уни расман эълон қилиши керак эди, аммо…
Маълум бўлишича, инглиз футболчиси формасини йўқотган ва январда машғулотларга киришиш учун жисмонан тайёр эмас экан. Бу Лондон клубини қўрқитди ва улар фикридан қайтди.
Айёр “Борнмут” клуби қимматроқ баҳоланиши мумкин бўлган футболчига 17 млн таклиф қилинганида индамай “хўп” демаган экан.
Жордан Лукаку “Ньюкасл” да
Акасидан фарқли ўлароқ Жордан ҳимояда ўйнайди. Битта Лукаку Англияга камлик қилган кўринади. Иккинчисини олишга ҳаракат бошланган эди
“Ньюкасл” кўпдан ўзига янги чап қанот ҳимоячиси излаётган эди, Нигериялик футболчининг трансфери айни муддао деб қаралди. Келишув амалга ошиш арафасида тиббий кўрик натижалари Англия клубига ёқмади. Улар таваккал қилишни хоҳламади
Якунда Рафа Бенитес “Монако”дан Антонио Баррекани ижарага олишга қарор қилди.
Лука Мёрфи ва Майкл Нгадё-Нгаджюи “Фулхэм”да
Кўпчиликни меҳрини қозонган 17 ёшли ҳимоячи “Хартлпул Юнайтед” ўйинчиси Лука Мёрфи “Фулхэм”га ўтишни тезлаштириш учун ўзи ташриф буюрди. Клуб ҳам футболчи ҳам шартномага тайёр туришганида аналитик ва селекционерлар бу трансферга шошмаслик кераклигини айтишди.
Маълумотларга қараганда, аналитиклар Мёрфи топ клубларда “ўйнаб кета олмайди” деб ҳисоблаган.
Ҳимоячи Майкл Нгадё-Нгаджюи “бир оёғи билан” “Фулхэм” га ўтишга улгурган ҳам эди. Сўнгги кунда келишувлар анча чоʼзилиб кетди. Натижада янги клубига учиб келган футболчи яна уйига қайтиб кетишга мажбур бўлди.
Фикрлар