Бобир Абдихолиқов: Ҳақли ва керакли ғалабага эришдик

Pepsi Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” (1:0) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманида ўйининг энг яхши ўйинчиси дея, эътироф этилган ҳужумчи - Бобир Абдухолиқов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

"Бугунги ўйинга астойдил тайёргарлик кўрган эдик, мураббийларимизни ўйинга тузган режаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоадошларимларнинг барчасига раҳмат айтаман, биз бир оила аъзолари сифатида ҳаракат қилдик.

Ҳаттоки, бугунги ўйинда майдонга тушмаган жамоадошларимнинг ҳам ғалабада ҳисслари бор. Ҳақли ва зарур ғалабага эришдик, бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Бизни қўллаб-қувватлаган азиз мухлисларимизга каттадан-катта ташаккур билдираман. Биз бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз", - деб айтиб ўтди Абдихолиқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!