Бокс олами супержангга тайёрланмоқда
Профессионал бокснинг WBC йўналиши раҳбари Маурисио Сулаймон WBO чемпиони ва жаҳон рейтинги етакчиси, мексикалик Сауль Альварес (48-1-1, 34 КО) ва унинг ҳамюрти, WBC собиқ чемпиони Хулио Сезар Чавес (50-2-1, 32 КО) ўртасида супержанг ташкил этиш учун махсус чемпионлик камари ясатиши мумкинлигини эълон қилди.
- Профессионал бокснинг икки афсонаси ўртасидаги жанг нафақат Мексика халқини, балки бутун дунёдаги мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлади, - деди Маурисио Сулаймон. - Бу жанг бўйича музокаралар узоқ вақтдан буён давом этмоқда. Бокс олами учун ўта муҳим саналган бу жангга махсус соврин қўйилади.
26 ёшли Сауль Альварес икки вазнда WBO ва WBC чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади. Ундан ўн ёш катта бўлган Хулио Сезар Чавес эса узоқ йиллар давомида WBC йўналишида жаҳон чемпиони бўлган ва 2012 йилда камарини Серхио Мартинесга ютқазиб қўйган.
Фикрлар