Асосий мазмунга ўтиш

Яккакурашлар

Боку-2017: Курашчилардан бир жуфт медаль

Изоҳлар: 0

Ислом бирдамлик ўйинлари доирасида ўтказилаётган юнон-рум кураши бўйича мусобақаларда ўзбекистонлик кураш усталари бир жуфт медалга сазовор  бўлди.

59 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан Ислом Баҳромов финал учрашувида қирғизистонлик К. Жолчубековга ютқазиб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.

98 килограмм оғирликда курашган Рустам Ассакалов эса учинчи ўрин учун баҳсда покистонлик Т.Разани мағлубиятга учратиб, бронза медалга эга бўлди.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ