"Боруссия Д" Пулишични қўйиб юбормоқчи эмас

Дортмунднинг “Боруссия” клуби спорт директори Михаэль Цорк ярим ҳимоячи Кристиан Пулишичнинг жамоадан кетиши ҳақида миш-мишларга ўз фикрини билдириб ўтди.

Аввалроқ 20 ёшли футболчи қишки трансферлар мавсумида АПЛга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган. Америкалик футболчи хизматларига “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдирган. Унинг трансфер нархи 70 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Биз кўп йиллардан бери бундай миш-мишларни эшитамиз. “Боруссия” Пулишич билан мавсум охирига қадар ҳамкорликни давом эттиради. Кристиан бизда ажойиб тажриба тўплайди, – дейди Цорк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!