"Боруссия Д" Витселни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Бельгия терма жамоаси ва "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин, дея хабар беради Bild нашри. Футболчига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Немис клуби Витселга ЖЧ-2018даги ўйинларидан сўнг эътибор қаратган. 29 ёшли футболчи олтита ўйин ўтказган. Витселнинг тахминий трансфер нархи 20 млн еврони ташкил қилади.
Витсель "Тяньцзинь Цюаньцзянь" 2017 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Бунгача "Зенит", "Бенфика" ва "Стандард" клубларида ўйнаган. Бельгия термасида 96 ўйинда 9 гол мавжуд.
Фикрлар