"Боруссия" Дортмунд "Атлетико" ҳужумчиси учун асосий даъвогарга айланди

  • 03 Aug 08:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Кевин Гамейро фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра дортмундликлар 31 ёшли франциялик футболчи учун 23 млн евро таклиф қилишган. Ўз навбатида унга харидор бўлаётган бошқа бир клуб – “Валенсия” эса 14 миллион бермоқчи. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки немис клубининг ушбу курашда “кўршапалаклар”дан кўра имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда.

Айтиш керакки, Гамейро “Боруссия” сафида ўтган мавсум “Челси”дан ижарага олинган ҳужумчи Миши Батшуайининг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Гамейро ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Comments

You must be logged in to commet!