“Боруссия” Дортмунд “Барселона” ҳимоячиси учун 30 млн евро таклиф қилмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Барселона" ҳимоячиси Йерри Минани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра немис гранди 23 ёшли колумбиялик футболчи учун “кўк-анор ранглилар”га 30 млн евро таклиф қилмоқчи. Ўз навбатида бундай таклиф “Барселона”ни ҳам тўлиқ қаноатлантириши мумкин. Бироқ, каталонияликлар футболчининг шартномасига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам киритишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Мина "Барселона" сафига ўтган қишки трансферлар даврида Бразилиянинг "Палмейрас" клубидан келиб қўшилган эди.
Фикрлар