"Боруссия" Дортмунд ниҳоят мағлубиятга учради
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Бундан бироз аввал АҚШнинг Питтсбург шаҳрида жойлашган «Heinz Field» стадионида турнир доирасидан ўрин олган “Боруссия” Дортмунд ҳамда "Бенфика" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ўйиннинг асосий бўлимлари 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса португалияликлар 3:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.
International Champions Cup.
“Боруссия” Дортмунд Германия – “Бенфика” Португалия 2:2 (пенальтилар бўйича - 3:4)
26 июль, «Heinz Field»
Голлар: 1:0 – 20 Филипп, 2:0 – 22 Филипп, 2:1 – 51 Андре Алмейда, 2:2 – 69 Алфа Семеду.
Боруссия Д – Хитц, Диалло (Dieckmann, 61), Шмельцер (Загаду, 46), Толян (Хакими, 61), Топрак (Пипер, 62), Дауд (Серхио Гомес, 62), Пулишич (Вольф, 46), Филипп (Исак, 62), Гетце (Роде, 62), Ларсен (Санчо, 62), Шахин (Бурнич, 62).
Бенфика – Свилар, Жардел (Лема, 83), Гримальдо (Юри Рибейру, 66), Андре Алмейда (Эбуэхи, 83), Диаш (Конти, 66), Жедсон Фернандеш (Жонас, 66), Фейса (Алфа Семеду, 66), Рафа Силва (Серви, 46), Пицци (Самарис, 66), Живкович (Сальвио, 46), Кастильо (Феррейра, 46).
Огоҳлантиришлар: Живкович (17), Гримальдо (28), Хакими (64), Серви (65), Пипер (90).
Эслатиб ўтиш лозимки, "Боруссия" бундан аввалги 2та ўйинда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клубларини мағлубиятга учратган эди.
Фикрлар