
"Боруссия" Дортмунд ўз тарихида биринчи марта бундай натижага эришди
Хабарингиз бор “Боруссия” Дортмунд кеча Бундеслиганинг 8-турида “Штутгарт”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эътиборлиси, дортмундликлар ўз тарихларида илк бор чемпионатнинг қаторасига 4та баҳсда рақиблари дарвозасига камида 4та гол уришни уддалашди. Таъкидлаш лозимки, улар кечаги ўйинга қадар «Аугсбург» (4:3), «Байер» (4:2) ҳамда «Нюрнберг» (7:0) клублари дарвозасига камида 4та гол уриб енгишган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” айни дамда мусобақа жадвалида яққол етакчилик қилмоқда.
Фикрлар