"Боруссия" Дортмунд янги ҳафтада янги бош мураббийи номини эълон қилади

  • 8 май, 2018, 09:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ницца” клуби устози Люсьен Фавр “Боруссия” Дортмунднинг янги бош мураббийи бўлади.

Eurosport тарқатган хабарга кўра 60 ёшли швейцариялик мутахассис аллақачон дортмундликлар раҳбарияти билан келишувга эришган. У янги ҳафтада расман “Боруссия” бош мураббийи сифатида оммага таништирилади. Айтиш лозимки Фавр ўтган ёздаёқ “Боруссия” бошқарувига келиши мумкин эди. Бироқ, ўшанда француз клуби дортмундликлардан катта маблағ талаб қилишгани боис келишув амалга ошмай қолган эди. Бироқ, энди “Ницца” уни қўйиб юборишга рози.

Эслатиб ўтамиз, Фавр учун Германия Бундеслигаси бегона эмас. Боиси у бундан аввал “Герта” (2007-2009) ва “Боруссия” Мюнхенгладбах (2011-2015) жамоаларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!