Боулинг бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Кеча боулинг бўйича анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган боулинг бўйича Ўзбекистон кубогининг бу йилги баҳслари ўз якунига етди. 

Кескин ва муросасиз кечган беллашувларда эркаклар ўртасида Бахтиёр Далабоев ғалаба қозонди. Далабоев ҳал қилувчи баҳсда Бихтиёр Арифовни геймлар бўйича 2:0 ҳисобида доғда қолдирди. Айни шу ҳисоб билан Татьяна Лефтер ёш рақибаси Сайёра Маҳмудовадан устун келди. 

Ушбу кубок финалида ғолиб бўлган иштирокчилар ноябрь ойида Гонгконгда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!