Бугун ЕЧЛда марказий баҳс Миланда бўлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувларига старт берилади.

Куннинг марказий баҳси шубҳасиз Миландаги “Жузеппе Меацца” стадионида кечади. Шу куни “Интер” “Барселона”ни қабул қилади. Ушбу баҳсни польшалик Шимон Марциняк бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

165818_m.jpg

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Барселона” Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган сўнгги 8та баҳснинг 7тасида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

- “Барселона” ЕЧЛдаги сўнгги 7та баҳснинг 6тасида ғалаба қозонган.

- “Барселона” ЕЧЛдаги сўнгги 6та баҳснинг 5тасида рақиб дарвозасига камида 2та гол урмоқда.

165755_m.jpg

- “Интер” “Барселона”га қарши ўтган Миландаги сўнгги учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

- “Интер” ўз майдонида ўтган сўнгги 5та ўйиндан буён ғалаба қозониб келмоқда.

165744_m.jpg

"Интер" - "Барселона"

Стадион: "Жузеппе Меацца" (Милан)

Начало матча: 01:00

Бош ҳакам: Шимон Марциняк (Польша)

Тахминий таркиблар:

"Интер": Ханданович - Врсалько, Де Врей, Шкриньяр, Асамоа - Весино, Брозович - Политано, Найнгголан, Перишич - Икарди

"Барселона": Тер Штеген - Роберто, Пике, Ленгле, Альба - Бускетс, Ракитич, Артур - Рафинья, Коутиньо, Суарес

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!