Бугун Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при старт олди
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа старт олди. Мусобақанинг биринчи кун доирасида 2 нафар вакилимизнинг иштироки белгилаб қўйилган.
Қуръа натижасига кўра, бугун даянга чиқадиган спортчиларимиздан ёллар тоифасида -67 килограмм вазн тоифасида Нигора Турсунқулова дастлабки даврада молдовалик Ана Сиутчу билан рўбаро келади. 2015 йилги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин эса иккинчи даврага йўл олиши учун дастлаб мексикалик Карлос Сансорес тўсиғидан ўтиши талаб қилинади.
Бўлажак мусобақада терма жамоамиз вакилларига омад тилаймиз!
Фикрлар