Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Бугун “Президент кубоги”да беш нафар боксчимиз рингга чиқади

Shahobiddin
Изоҳлар: 0

Астана шаҳрида ўтаётган бокс бўйича VI халқаро “Президент кубоги” турнирининг учинчи кунги беллашувларига бугун старт бералади.

Кеча ўтказилган жанглардан сўнг икки нафар боксчимиз ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди. Бугун мусобақада яна беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Қуръа ташлаш жараёнида тўғридан тўғри чорак финалга йўл олган Жасурбек Латипов (52 кг) мезбонлар вакили А.Музаффаров билан куч синашса, кеча илк жангини ғалаба билан бошлаган Шунқор Абдурасулов (60 кг) филиппинлик Чарли Суаресга қарши рингга кўтарилади.

69 кг вазнда Маҳмуд Гаипов эса хитойлик Маимаититу Эрсун-Кионгни синовдан ўтказса, Бектемир Мелиқўзиев ва ҳиндистонлик Деваншу Жаисвал 81 кг вазнда ўзаро баҳс олиб боришади.

Энг юқори вазн тоифасида (+91 кг) Улуғбек Мубинов эса россиялик Максим Бабанин билан кейинги босқич масаласига ойдинлик киритади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ