Асосий мазмунга ўтиш

Бошқалар

Бугун "Тур де Франс-2018" якунланади

Nurali
Изоҳлар: 0

Бугун велоспорт оламидаги энг йирий мусобақа "Тур де Франс" кўпкунлик пойгаси ўз якунига етади. Ортда қолган 20 стартдан сўнг ҳали ҳамон британиялик Грейент Томас умумий ҳисобни бошқариб келмоқда.

Бугун велоспорт оламидаги энг йирий мусобақа "Тур де Франс" кўпкунлик пойгаси ўз якунига етади. Сўнгги 21-босқич, кутилганидек, Елисей майдонида тугайди. 

Ортда қолган 20 стартдан сўнг ҳали ҳамон британиялик Герейнт Томас умумий ҳисобни бошқариб келмоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси эса голландия Том Дюмолин бўлиб турибди. Бир неча соатдан сўнг якунига етадиган мусобақада пойгачилар Уй-Париж ва Елисей майдони орасидаги 116 километрлик масофада куч синашишади. 

20 босқичдан сўнг умумий ҳолат: 

1. Герейнт Томас (Буюк Британия, Sky) – 80.30,37
2. Том Дюмолен (Голландия, Sunweb) – 1,51
3. Кристофер Фрум (Буюк Британия, Sky) – 2,24
4. Примож Роглич (Словения, LottoNL-Jumbo) – 3,22
5. Стивен Крейсвик (Голландия, LottoNL-Jumbo) – 6,08
6. Ромен Барде (Франция, AG2R La Mondiale) – 6,57
7. Микель Ланда (Испания, Movistar) – 7,37
8. Дэниэл Мартин (Ирландия, UAE-Team Emirates) – 9,05
9. Ильнур Закарин (Россия, Katusha–Alpecin) – 12,37
10. Найро Кинтана (Колумбия, Movistar) – 14,18

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ