Бугун дахшатли теннис ўйини бўлади

Бугун Лондон шаҳрида тенинс бўйича АТР тақвим режасидан ўрин олган йилнинг якуний мусобақаси ўз якунига етади. 

Соврин жамғармаси 8 миллион АҚШ доллари миқдорини ташкил қилувчи турнирнинг финалида жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси сербиялик Новак Жокович ҳамда ёш истеъдод эгаси германиялик Александр Зверев тўқнаш келади. 

Теннисчилар шу пайтгача 4 марта тўқнаш келишган бўлиб, умумий ҳисоб-китоб 2:2 кўринишида. Бироқ бу мавсум улар 2 бор турли мусобақаларда баҳс олиб боришган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам Новакнинг қўли баланд келган. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!