"Бунёдкор" футболчиларининг АГМКга кўчиб ўтишини Дилшод Жўраев бошлаб бериши мумкин

Мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев яна Олмалиққа қайтиши мумкин.

SPORTS.uz’га маълум бўлишича 26 ёшли футболчини АГМК ўз сафига чорламоқда. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ  Бахтиёр Ашурматов олмалиқликлар бошқарувини тарк этгани ва унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллаши айтилмоқда.

Айрим маълумотларга қараганда инқирозга юз тутган “қалдирғочлар”нинг аксарият футболчилари Қосимов билан бирга АГМКга кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Дилшод Жўраевга Олмалиқ шаҳри жамаси бегона эмас. Боиси, у "Бунёдкор"га кўчиб ўтгунича бир неча мавсум айнан АГМК шарафини ҳимоя қилган. У жорий мавсум Суперлигада жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган АГМК янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!