Cарри Икардини Роналду даражасига олиб чиқмоқчи

Англиянинг Daily Star нашри "Челси" клуби "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган  жамоалар ичида асосий даъвогар эканлиги борасида ёзган эди. 

"Челси"нинг амалдаги бош мураббийи Маурицио Сарри билан бирга ишлаган "Наполи" президенти Аурелио Ди Лаурентис бу трансферга ўз муносабатини билдирди.

"Икарди Саррининг қўл остида янги Роналду бўлиб етишиши мумкин. У бошқарган жамоада Мауро бир мавсум давомида 40 талаб гол кирита олади", - деди Де Лаурентис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!