Чемпион Сауль Альварес ўз вазнини ўзгартирмоқчи

  • 23 октябрь, 2018, 18:53
  • 0
  • Бокс

Ўрта вазн тоифасининг жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес 15 декабр куни иккинчи ўрта вазнда WBA чемпиони Роки Филдингга қарши рингга чиқади. Шундан сўнг у олдинги вазн тоифасига қайтмайди.

Мен ҳозирча 168 фунтга бўлган вазндаги чемпионлик камарини қўлга киритишни истайман, аммо кейин ўзимни қандай ҳис қилишимга қарайман ва бу вазнда қолиш-қолмасликни ҳал қиламан, – дея Альвареснинг сўзларини келтиради Boxingscene нашри. – Мен уч вазнда чемпионликни қўлга киритган 10-мексикалик боксчи бўлишни истайман. Бу менинг мақсадим. Мен ҳар доим Головкин устидан қозонилган ғалабадан сўнг фаолиятимнинг иккинчи қисми бошланади деб ўйлардим. Умид қиламанки, бу биринчисига ўхшамайди. Мен билан йирик жангларни уюштира оладиган бир қатор спортчилар бор. Мен 160 фунтгача бўлган вазнда энг яхши боксчиларни мағлуб қилдим, энди янги чақирувлар вақти келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!