Чемпионлар Альварес ва Жейкобс май ойида куч синашади
Жорий йилнинг 4 май куни ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари соҳиби 28 ёшли мексикалик Сауль “Канело” Альварес 31 ёшли IBF чемпиони америкалик Дэниэль Жейкобс билан куч синашади. Мазкур жанг АҚШда DAZN стриминг тизими орқали намойиш этади.
– Кейинги жангимни эълон қилаётганимдан хурсандман, – дея Альварес. – Мен ғалаба қозонимшимга шубҳа қилмайман. Бу менга ўрта вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони бўлишимга қадар яна бир қадам яқишлаштиради.
– Мен бу имкониятни узоқ вақт кутдим, – дейди 3 та жангга Matchroom Boxing USA ва DAZN билан шартнома имзолаган Жейкобс. – Имкониятлар рингга катта шуҳрат олиб келади. Мен ҳар доим “Канело”ни мағлуб қила олишимга ишонганман ва 4 май куни буни исботлаш учун имконият оламан. Деярли 4 йил “Канело” АҚШлик даъвогарлар билан урушмади. Бу ўрта вазнда мени сайёрада тенгсиз қиладиган ажойиб воқеадир.
Фикрлар