"Чиғатой" спорт мажмуасида ҳакамлар назоратчилари учун семинар бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш ва ҳакамларнинг маҳоратини ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, "Чиғатой" спорт мажмуасида ҳакамлар назоратчилари учун ўқув-семинари бошланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу семинарни тажрибали мутахассис Владислав Цейтлин олиб боряпти. Семинар давомида ҳакамлар назоратчилари ўйин қоидалари бўйича видеотестлар топширишмоқда. Бундан ташқари, назарий билимларини текшириш имтиҳонлари ҳам ўтказилади.
Мазкур семинар 30 январга қадар давом этади. Синовлардан муваффақиятли ўтган ҳакамлар назоратчилари янги мавсумда Суперлига учрашувларида фаолият олиб боришлари мумкин бўлади.
Фикрлар