Чирчиқда янги "янги Руслан Нурудиновлар" кашф этилди

Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунига етди.

Қизиқарли тарзда кечган мусобақада қизлар ўртасидаги баҳсларда турли вазн тоифаларида Жамила Панфилова, Севинч Комилова, Муниса Ҳамдамова, Ҳуснора Хабирова, Нилуфар Курёзова, Мушаррафхон Мадаминова, Рўзахон Давлетова, Зарнигор Абдураҳмонова кабилар ғолибликни қўлга киритишди.

Шунингдек ўғил болалар баҳсида эса Хожиакбар Олимов, Мушарраф Раҳимов, Нурдиёр Мирзараҳимов, Жамшид Мирзаев ва Акмалжон Очилдиев каби спортчилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!