Дарвозабонлар кун юлдузи бўлишди
Бугун океан ортида Миллий хоккей лигасининг мунтазам чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари ўз якунига етди. Анъанага мувофиқ, расмийлар бугунги кунда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган хоккейчилардан иборат юлдузли учликни эълон қилишди.
Унга кўра, "Бостон" дарвозасини икки бор ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшган "Анахайм" ҳужумчиси Адам Хенрик учинчи, бутун баҳс давомида рақиблар томонидан йўлланган 28 зарбанинг барчасини бартараф қилган "Лос-Ажелес" посбони Дарси Кюмпер иккинчи юлдуз бўлди. Куннинг энг яхши хоккейчиси сифатида "Питтсбург"нинг 23 ёшли канадалик дарвозабони Мэтт Мюррей эътироф этилди. Мэтт "Сан-Хосе"га қарши ўйинда йўлланган 42 зарбанинг 40тасини қайтарган. "Пингвинлар" эса ушбу беллашувда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар