Давид Гоффин чорак финалга чиқа олмади

Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин Францияда ўтаётган "Open Sud de France" турнирининг иккинчи даврасига чиқа олмади.

Давид мусобақанинг биринчи даврасида сербиялик Филип Крайиновичга ҳар иккала сетда бир хил, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Монпелье шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида Крайинович чехиялик Томаш Бердихга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!