Даяна Ястремская финалда ғалаба қозонди

Гонконгда хотин-қизлар ўртасида ўтказилган "Prudential Hong Kong Tennis Open" турнирида ғолиб номи аниқланди.

Мазкур мусобақанинг финал учрашувида украиналик Даяна Ястремская мезбон теннисчиси Цзян Ванни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Шу тариқа зафар қучган Ястремская 280 рейтинг очкоси ва $163,265 АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!