Денис Истомин Санкт-Петербургга йўл олади
Shahzod
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ATP250 туркумига кирувчи Sankt-Peterburg Open турнирида иштирок этади.
Теннисчимиз биринчи даврада қозоғистонлик Михаил Кукушкинга қарши кортга чиқади. Мазкур учрашув 18 сентябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 30 ёшли Кукушкин ATP рейтингида 87-поғонада бормоқда. Денис эса 60-поғонада бормоқда.

Изоҳлар (0)