Денис Истомин энг кескин баҳсда зафар қучди

Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнирида иккинчи рақамда сараланган ўзбекистонлик Денис Истомин мусобақани ғалаба билан бошлади.

Моҳир теннисчимиз дастлабки учрашувини Чехиядан келган Роберт Штанекка қарши ўтказди. Гарчи биринчи сетда Денис рақибини осонлик билан 6:0 ҳисобида енгган бўлса-да, иккинчисида кучли қаршиликка дуч келди ва 6:7 ҳисобида ютқазди.

Ҳал қилувчи учинчи сет ҳам қизғин курашлар остида ўтди ва унда 6:4 ҳисобида устунлик қилган Денис Истомин кейинги даврада ўтди.

Энди ўзбекистонлик ракетка устаси чорак финалга чиқиш учун туркиялик Жем Илкел билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!