Денис Истоминнинг иккинчи даврадaги рақиби аниқ бўлди
Ads

Хабарингиз бор бугун “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Australian Open-2018” турнири старт олди.

Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин яккалик баҳсларининг биринчи даврасида франциялик Пьер-Юг Эрберни 6:2, 6:1, 5:7, 7:6 ҳисобида енгди ва иккинчи даврада британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Денис ва Кайл ўртасидаги учрашув 17 январь куни соат 5:00да бошланади.  

Sports.uz