Дениз Херрманнинг муҳим ғалабаси
Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.
Хотин-қизлар ўртасидаги таъқиб пойгаларида германиялик Дениз Херрман тўрт отишда иккита хатога йўл қўйиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, франциялик Жюстин Бреза шоҳсупанинг иккинчи ўринини эгаллаган бўлса, норвегиялик Марте Олсбю учинчи поғонадан жой олди.
Биринчи босқичдан сўнг умумҳисобда Жюстин Бреза 142 очко билан рейтинг жадвалида биринчи бўлиб турибди.
Фикрлар