Диего Шварцман энди теннис қиролига қарши кортга чиқади
Аргентиналик теннисчи Диего Шварцман, Мадрид шаҳрида ўтаётган турнирда мезбон теннисчи Фелисиано Лопесга қарши кортга чиқди.
Улар ўртасидаги учрашув 7:5, 2:6, 6:2 ҳисобида Диего фойдасига якунланди.
Шу тариқа "Mutua Madrid Open" иккинчи даврасида ғалаба қозонган Шварцман испаниялик Рафаэль Надаль билан куч синашадиган бўлди.

Фикрлар