Достонбек Ўлжабоев Москвада жанг қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия бокс федерацияси томонидан Москвада жорий йилнинг 26 май куни профессионал боксчилар ўртасида мусобақа ўтказилади.

"Локомотив бокс академия"сида ташкил этиладиган ушбу бокс кечасида ҳамюртимиз Достонбек Ўлжабоев (0-3-0) ўзининг тўртинчи жангини ўтказади.

Достонбек ярименгил вазн тоифасида россиялик Арамаис Агабабянга (1-0-0) қарши рингга кўтарилади. Профессионал боксдаги фаолиятини омадсиз ўтказаётган боксчимизга навбатдаги жангида ғалабага эришишини тилаймиз.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!