ЕЧЛ. "Ливерпуль" ва ПСЖ "Наполи"ни гуруҳда қолдириб кетди
"Ливерпуль" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилди ва Муҳаммад Салоҳ томонидан киритилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Параллель равишда кечган "Црвена Звезда" - ПСЖ учрашувида эса парижликлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Шу тариқа гуруҳда 11 очко тўплаган ПСЖ ва 9 очкога эга чиқаан "Ливерпуль" 1/8 финал йўлланмасига эга чиқди. "Наполи" ҳисобидаги очколар сони ҳам 9 тани ташкил этмоқда, аммо қўшима кўрсаткичлар туфайли Карло Анчелотти шогирдлари гуруҳда 3-бўлишди. "Црвена Звезда" эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.
Фикрлар