Елена Рибакина Россиянинг янги юлдузига айланмоқда
Россияда “St.Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида мезбон теннисчи Елена Рибакина швейцариялик Тимеа Бачинскига қарши кортга чиқди.
Елена иккинчи давра йўлланмаси учун ўтказилган ўйинда тажрибали рақибини 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Е.Рибакина навбатдаги босқичда франциялик Каролин Гарсияга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар